Исроил Ливанга зарба берди

Олам

image

Бугун, 29 февраль куни Исроил Ливан жанубига зарба берди. Оқибатда тураржой биносида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Аl Manar” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳужум Ливан жанубидаги Кафра-Сиддиқин йўли ҳудудидаги уйга уюштирилган. Оқибатда икки тинч аҳоли ҳалок бўлган ҳамда бир неча киши яраланган.

Ливан Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Исроил ҳужуми сабабли Ливан жанубида 100 мингга яқин одам уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Шунингдек, Исроил ОАВсида  худди шундай вазиятга тушиб қолган 80 мингга яқин шимолий Исроил аҳолиси ҳақида хабар берилган.

Эслатиб ўтамиз, 21 февраль куни Исроил армияси Сурия пойтахти Дамашқнинг жануби-ғарбидаги Кафр Соуза ҳудудига ҳужум қилганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг