Исроил Ливанга ҳаво ҳужуми уюштириши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кеча, 2 декабрь куни кечқурун Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” бир-бирини ўққа тутишни тўхтатиш бўйича келишувга эришганидан сўнг ҳам Исроил Ливанга катта ҳаво ҳужумларини амалга оширди, оқибатда 11 киши вафот этди. Бу ҳақда “Associeted Press” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бу ҳужумлар “Ҳизбуллоҳ” келишувни бузиб, бир неча марта ракета отганига жавобан амалга оширилган. Исроил томони ушбу ракеталар Ливан, Сурия ва Исроил чегараларининг кесишган ҳудудида жойлашган “Шебаа фермерлари” деб номланувчи минтақага отилганини билдирди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳарис қишлоғига қилинган ҳаво ҳужуми оқибатида беш кишининг ўлганини, яна икки киши яраланганини, Талууса қишлоғига уюштирилган ҳаво ҳужумида эса тўрт киши қурбон бўлгани ва икки киши яраланганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Байрут марказига ҳаво ҳужуми уюштирганди. Бу Исроилнинг Ливан пойтахти марказига Яқин Шарқдаги можаро авж олишининг янги босқичи бошланганидан бери биринчи ҳаво ҳужуми бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг