Исроил кучлари яна Ал-Ақсо масжидига бостириб киришга уринди

Олам

image

Фаластинликлар Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида баррикада ўрнатди ва Исроил полицияси кетма-кет иккинчи кечада бинога бостириб киришга уринди. Тўқнашувларда камида олти киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди. 

Қуддус вақфи ва Ал-Ақсо масжиди бўлимининг маълум қилишича, полиция фаластинликларни тарқатиш учун яна электр токи гранаталари ва резина ўқлардан фойдаланган. Исроил ҳуқуқ-тартибот идоралари ўнлаб вояга етмаган “жиноятчилар” полицияга тош отиб, хавфсизлик кучларини қонун ва тартибни тиклаш учун ҳаракат қилишга мажбур қилганини иддао қилган. 

Таъкидлаш жоизки, норозилик аввалги кечага қараганда кучсиз эди. Аммо мусулмонлар Рамазон ойини нишонлаётгани ва яҳудийлар бир ҳафта давом этадиган Фисиҳ байрамини бошлагани сабабли вазият кескинлигича қолмоқда. Ғазо секторидаги фаластинлик жангариларнинг Исроилга ракета отишгани эса вазиятни янада чигаллаштиришидан хавотир уйғотган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 апрель куни ҳам Исроил полицияси Ал-Ақсо масжидига бостириб кирган эди. Хавфсизлик кучлари Ал-Ақсо ичида шовқинли гранаталар, кўзни ёшлантирувчи газ, резина ўқ ва таёқлардан фойдаланганди. Шунингдек, улар шифокорларнинг воқеа жойига етиб боришига ва ярадорларга ёрдам беришга рухсат бермаганди. Исроилнинг хатти-ҳаракатлари Иордания ва Миср томонидан қораланган, Фаластин ва Иордания илтимосига кўра, бугун, 6 апрель куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилиши чиқарилганди. Шунингдек, 5 апрель куни Исроил Ғазо секторига ҳам ҳужум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ал-Ақсо Қуддус Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг