Исроил Халқаро судда Ғазони босиб олмоқчи эмаслигини айтди

Олам

image

Исроилнинг БМТ Халқаро судидаги делегацияси раҳбари, британиялик ҳуқуқшунос Малкольм Шоу яҳудий давлатининг Ғазо секторини доимий равишда босиб олиш ёки аҳолисини кўчириш мақсади йўқлигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 12 январь куни Гаагадаги Халқаро судда сўз очди.

"Исроилнинг Ғазо секторини доимий равишда босиб олиш ёки аҳолисини кўчириш мақсади йўқ. Исроил Фаластин аҳолисига эмас, ҲАМАС террор ташкилотига қарши курашмоқда ва буни халқаро қонунларга мувофиқ амалга оширяпти", дейди адвокат. 

Унинг иддао қилишича, Исроил расмийлари тинч аҳоли орасида қурбонлар сонини минималлаштириш учун ҳамма нарсани қилишга ҳаракат қилмоқда, ҲАМАС эса фаластинликларни тирик қалқон сифатида ишлатиб, қурбонлар сонини максимал даражада оширишга уринмоқда.

Кеча, 11 январь куни суд мажлисида Жанубий Африка делегацияси сўзга чиқди. Жанубий Африка вакили ўз нутқида судни Исроилга Ғазодаги ҳарбий амалиётини тўхтатиш, аҳолисининг озиқ-овқат, сув ва гуманитар ёрдамдан фойдаланишини таъминлаш ва халқаро миссияларнинг Ғазога киришига тўсқинлик қилмасликни талаб қилди. Жанубий Африка томони суддан Исроилни вазиятни ёмонлаштирадиган ва суд жараёнини мураккаблаштирадиган ҳар қандай ҳаракатлардан тийилишга мажбурлашни сўради. 20 дан ортиқ кишидан иборат Жанубий Африка делегациясига ушбу мамлакат Адлия ва ахлоқ тузатиш хизматлари вазири Роналд Ламола бошчилик қилди.

Маълумот учун, Исроил Халқаро Суднинг юрисдикциясини тан олмаса ва шу пайтгача унинг жараёнлари ёки қарорларини эътиборсиз қолдирган бўлса-да, бу жараёнларда иштирок этмоқда. Исроил делегациясига британиялик ҳуқуқшунос Малкольм Шоу бошчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

геноцид Исроил ЖАР Ғазо Халқаро суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг