Исроил қочқинлар лагерига зарба берди

Олам

image

Исроил ҳарбийлари Ғарбий Соҳилдаги фаластинлик қочқинларнинг Нур Шамс лагерига зарба берди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

"Исроил мудофаа кучларига тегишли самолёт Нур Шамс лагерида қуруқликдаги ҳарбий хизматчилар хавфсизлигига таҳдид солаётган қуролли террорчиларга ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида бир неча террорчи йўқ қилинди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 октябрь куни тунда Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига ҳужум қилиниши оқибатида 800 киши ҳалок бўлганди.  Исроил томони шифохонага ҳужум учун жавобгарликни  “Исломий жиҳод” террористик ташкилотига юклади. Фаластин миллий маъмурияти  ракета ҳужумида Исроил айбдор эканлигига шубҳа қилмаслигини билдирди ва Гаагадаги Халқаро жиноий суддан буни тергов қилишни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил қочқинлар лагери Нур Шамс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг