Исроил қамоқхонасидан қочган фаластинликларнинг тўрт нафари ушланди
Олам
−
11 Сентябрь 2021
8461Исроил полицияси жорий йилнинг 6 сентябрь куни мамлакат шимолидаги қамоқхонадан қочган олти фаластинлик маҳбуснинг тўрт нафарини қўлга олди. Бу ҳақда полиция матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
Таъкидланишича, маҳбусларнинг икки нафари Назарет шаҳрида ушланган бўлиб, уларнинг Ёқуб Қодирий ва Маҳмуд ал-Арида экани маълум бўлган.
Қайд этилишича, қочоқлар қўлга олиш пайтида қаршилик кўрсатмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, яна икки фаластинлик озодликда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрь куни террорчилик фаолиятида қатнашгани учун узоқ муддатга ҳукм қилинган олти фаластинлик маҳбус Исроил шимолидаги “Гильбоа” қамоқхонасидан қочиб кетганди. Қочганлар орасида Фаластиннинг радикал ҳарбийлаштирилган “Ал-Ақсо шаҳидлари бригадаси” гуруҳи етакчиларидан бири, ҳали қўлга олинмаган Захария Зубейдий, шунингдек, “Исломий Жиҳод” нинг беш нафар фаоллари бор эди.