Исроил ишғолни аннексияга айлантирди – Нидерландия

Олам

image

19 - 26 февраль кунлари Нидерландияда бўлиб ўтаётган конференцияда Туркия, шунингдек Араб Лигаси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Африка Иттифоқи каби 52 давлат вакиллари Исроилнинг Фаластин ҳудудини босиб олишининг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида маъруза қилади. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги маълум қилди.

Нидерландия Ташқи ишлар вазирлигининг юридик маслаҳатчиси, Амстердам университетининг халқаро ҳуқуқ профессори Рене Лефебер Исроилнинг Фаластин ҳудудини босиб олишининг ҳуқуқий оқибатлари бўйича Халқаро судда бўлиб ўтган суд мажлисида Исроилнинг ҳужумини аннексия деб атади. (Аннексия - халқаро ҳуқуқда бир давлат томонидан бошқа ҳудуднинг бутун ёки бир қисмини мажбуран қўшиб олиш-таҳ.)

Қайд этиш жоиз, халқаро қонунчиликка кўра, босқинчи давлат ўз аҳолисини эгалланган ерларга кўчира олмайди.

“Босиб олинган ерлар устидан суверенитет ўрнатиб бўлмайди ва ўз ҳудудига қўшиб бўлмайди”, дейди Профессор. Шунингдек, босиб олинган ҳудудлар аҳолисини кўчиришга мажбурлаш тақиқланганини қўшимча қилди.

Лефебер халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи "доимий, барқарор, универсал ва ўзгармас" эканлигини ва халқаро шартномалар билан кафолатланганлигини таъкидлади.

"Босқинчи давлатлар ушбу ҳуқуқни амалга оширишга халақит берадиган ҳар қандай мажбурлаш ҳаракатларидан тийилишлари шарт", деган у.

Ҳуқуқ профессорининг таъкидлашича, давлатлар ва халқаро институтлар халқаро ҳуқуқни бузувчи ҳаракатларни қоралаши ва тан олмасликлари, шунингдек, уларни бузган давлатларга ёрдам бермасликлари шарт.

Маълумот учун, БМТнинг асосий суд органи бўлган Халқаро суднинг вазифаларига, биринчидан, давлатлар ўртасида келиб чиқадиган ҳуқуқий низоларни халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ҳал этиш, иккинчидан, унга ҳавола қилинган ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳат хулосалари бериш киради. 

Маслаҳат хулосалари мажбурий бўлмаса-да, улар Халқаро суднинг рақобат масаласи бўйича фикрини акс эттирганлиги ва суд бошқа ишлар бўйича қандай қарор қабул қилиши мумкинлигини кўрсатиши учун жуда муҳимдир. Ечимлар давлатларга сиёсий босим ўтказишда ҳам самарали бўлиши мумкин.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made