Исроил Голан тепалигида аҳоли пунктларини кенгайтиради 

Олам

image

Исроил Сурия янги ҳукуматининг мўтадил сиёсатига қарамай, таҳдидлар эҳтимоли борлигини баҳона қилиб, Голан тепаликларида аҳоли пунктларини кенгайтиришини эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

“Голанни мустаҳкамлаш Исроил давлатини мустаҳкамлашдир ва бу айни пайтда айниқса муҳим. Биз уни ушлаб қолишга ҳаракат қиламиз ва унда жойлашишда давом этамиз" дейди Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху.

Нетаньяху идорасининг маълум қилишича, ҳукумат Голандаги демографик ўсишни рағбатлантириш учун 40 миллион шекелдан (11 миллион доллар) ортиқ маблағ ажратиш тўғрисидаги лойиҳани бир овоздан маъқуллаган. 

“Биз Сурия билан можародан манфаатдор эмасмиз. Исроилнинг Суриядаги ҳаракатлари Суриядан келаётган потенциал таҳдидларни бартараф этиш ва чегарамиз яқинида Сурия ҳарбийлари эгаллаб олинишини олдини олишдир”, дея қўшимча қилди Нетаньяху.

Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликлари Исроилнинг қарорини қоралаган ва 2020 йилда Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган БАА буни “босқинни кенгайтиришга учун қасддан қилинган ҳаракат” деб таърифлаган. 

Маълумот учун, Исроил 1967 йилги Олти кунлик урушда Суриядан ушбу стратегик ҳудуднинг катта қисмини эгаллаб, 1981 йилда уни аннексия қилиб олганди. Шундан кейин 2019 йил ўша пайтдаги АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг Голан устидан Исроил суверенитетини қўллаб-қувватлашини эълон қилган, бироқ бу аннексия кўпчилик давлатлар томонидан тан олинмаганди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 декабрь куни Исроил ҳаво кучлари Сурия пойтахти Дамашқ, шунингдек, Ҳомс ва Дара шаҳарларига ҳаво ҳужумларини амалга оширганди.

Диёржон Қувондиқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия Исроил ҳукумат Голан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг