Исроил Ғазодаги мактабга зарба берди. Болалар қурбон бўлди
Олам
−
13 Январь
2164Бугун, 13 январь куни Исроил Ғазо шаҳридаги мактабга берган зарбалари оқибатида 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳаво зарбаси шаҳарнинг шимолида жойлашган Жабалия қочоқлар лагеридаги “Салаҳ ад-Дин” мактабига уюштирилган. Ҳужум оқибатида камида 8 киши, жумладан болалар ҳалок бўлган.
Эълон қилинган видеода мактабнинг ички ҳовлисида кўплаб фаластинликлар жон сақлаётгани, ҳужум оқибатида асосан болалар жабрланиб, уларни тиббий тез ёрдам машиналарига жойлаштиришаётгани, вафот этган гўдакларни қучиб, кўз ёш тўкаётган одамлар тасвирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидаги Индонезия шифохонасининг тўрт беморини ҳибсга олганди. Беморлар Ғазо шаҳридаги Индонезия шифохонасидан “Аш-Шифа” шифохонасига кўчирилаётган пайтда Исроилнинг босқинчи кучлари томонидан ҳибсга олинган. Анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча қилишича, Индонезия шифохонасида етти нафар бемор ва 10 нафар тиббиёт ходими оғир шароитда қолганди.
LiveБарчаси
Доллар курси пастлади.
16:15