Исроил Ғазода ўлдирилган журналистларни “террорчи”га чиқарди
Олам
−
11 Январь 2024 4797 1 дақиқа
Исроил армиясида бир муддат аввал Ғазо секторида ҳалок бўлган Қатар “Al-Jazeera” телеканалининг икки журналисти террорчилик ҳаракатларида иштирок этгани ҳақида маълумот бор. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати маълум қилди.
“Яқинда (2024 йил, 7 январь) Исроил қўшинлари Рафаҳ ҳудудида душманнинг учувчисиз самолётини топди. Ўша ердаги қуроллар яқин атрофдаги қўшинларга таҳдид солиб келган. Кейинроқ Фаластин ОАВ журналистлари Ҳамза ал-Даҳдуҳ ва Мустафо Турая бомбардимон пайтида ҳалок бўлган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳар иккала журналист ҳам Исроил ҳарбийларига хавф туғдирувчи портловчи қурилмаларни бошқарган:
"Мустафо Турая Ғазо шаҳридаги ҲАМАС бригадаси аъзоси ва ал-Қадисийя батальони қўмондони ўринбосари, Ҳамза ал-Даҳдуҳ эса радикал "Ислом жиҳоди" гуруҳи фаолиятида иштирок этган”, дея қўшимча қилган Исроил армияси матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни ҲАМАС асосчисининг набираси Али Салим Абу Ажа билан бир кунда “Al-Jazeera” телеканалининг Ғазо бўлими бошлиғи Ваил ал-Даҳдуҳнинг ўғли Ҳамза ал-Даҳдуҳ ва "France-Press" агентлигида оператор бўлиб фаолият кўрсатган Мустафо Турая Исроил армиясининг ракета ҳужуми оқибатида ўлдирилган эди.
Live
Барчаси