Исроил Ғазода туркиялик журналистларни ўққа тутди
Олам
−
13 Апрель
5165Туркиянинг TRT (TRT Arabi) телеканалининг араб хизматининг суратга олиш гуруҳи Ғазо секторида ўққа тутилди. Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум Исроил армияси томонидан амалга оширилган.
Журналистлар кетаётган машина ўққа тутилган. Улар Ғазо секторининг марказий қисмидаги Нусейрат қочқинлар лагери ҳудудида эфирга чиқишни режалаштирган эди.
Оператор Сами Шаҳада жиддий жароҳат олган. Унинг оёғини кесиш айтилган. Унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда ва унинг ҳаётига таҳдид бор. Телеканал мухбири Сами Берхум жароҳат олмаган.
“Анадолу” агентлиги, ўз навбатида, ҳудудда TRT журналистларидан ташқари, бошқа оммавий ахборот воситаларининг мухбирлари ҳам жароҳатланганини хабар қилмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған маъмуриятининг алоқа бўлими раҳбари Фаҳреттин Алтун ҳужумни атайлаб уюштирилган деб атади.
“TRT Arabi гуруҳига қилинган ҳужум қасддан амалга оширилган. Ҳудудда шу пайтгача 140 нафар журналистга қилинган ҳужумлар каби атайлаб уюштирилган. Исроил ҳақиқатнинг ошкор этилишини истамагани учун матбуотни нишонга олмоқда”, дейди у TRT канали эфирида.
Алтун, шунингдек, Исроил қилмишлари учун қонун олдида жавоб беришига ишора қилди.
“Исроил Ғазода олиб бораётган сиёсатини яшириш учун икки иш қиляпти. Дезинформация билан фаол шуғулланмоқда ва журналистларни ҳам ўлдирмоқда. Исроилда ахлоқий тамойиллар йўқ ва ўзини халқаро ҳуқуқдан устун қўяди. Афсуски, Ғарб халқаро оммавий ахборот воситалари жим бу масала бўйича сукут сақлаётганини кўряпмиз”, дея қўшимча қилди у.
LiveБарчаси