Исроил Ғазода АҚШ ўқ-дорилари ёрдамида уруш жиноятларини содир этмоқда – Amnesty International
Олам
−
25 Апрель
2595Исроил Ғазо секторида Америка ўқ-дорилари ёрдамида ҳарбий жиноятлар содир этмоқда. Бу ҳақда Amnesty International ташкилотининг Америка бўйича ижрочи директори Пол О’Брайен Х’даги саҳифасида ёзди.
Amnesty International тадқиқотига кўра, Исроил армияси фаластинликларга қарши ҳарбий жиноятлар содир этмоқда.
"Шунинг учун биз АҚШни уруш жинояти қуролларини юборишни тўхтатишга чақирамиз", дейди у.
О’Брайен ўз постида хорижий ёрдам пакетига қарши овоз берган АҚШ Сенати ва Вакиллар палатаси аъзоларига миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сенати 95 миллиард долларлик (61 миллиард доллар ва Исроилга 26 миллиард доллар ҳарбий ёрдам) ташқи ёрдам пакетини маъқуллаганди. АҚШ Президенти Жо Байден мазкур ёрдам пакетини тасдиқлади.
LiveБарчаси