Исроил Ғазо жанубини ҳам уруш ҳудуди деб эълон қилди

Олам

image

Исроил Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳарчасини уруш ҳудуди деб эълон қилди ва тўртта ҳудуд аҳолисини эвакуация қилиш ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда ЦАХАЛ матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, Исроил аввалроқ хавфсиз ҳудуд деб эълон қилган Ғазо секторининг жанубида кенг кўламли ҳужумлар бошланганига ишора қилди.

Блокада остидаги анклав жанубидаги энг йирик аҳоли пункти Xoн Юнус шаҳрининг Ал-Қарара, Хуза, Абсан ва Бени Суҳаиле ҳудудларига ҳаводан варақалар ташланган, 

Матнда айтилишича, Хон Юнус хавфли уруш ҳудудига айлангани учун белгиланган тўртта ҳудуд аҳолиси зудлик билан Рафаҳ шаҳридаги бошпаналарга эвакуация қилиниши керак.

Қайд этиш жоизки, Хуза ва Абсан туманлари Хон Юнуснинг шарқий қисмида, Исроил билан чегарада, Ал-Қарара эса Салоҳиддин кварталига яқин жойда жойлашган.

Шунингдек, Исроил армияси 1,7 миллион киши қочишга мажбур бўлган минтақага янги ҳужумлар пайтида фаластинликлар бошпана топиши мумкин бўлган ҳудудларни кўрсатиш учун бутун Ғазо секторини 2300 дан ортиқ блокларга бўлган харитани чоп этди.

Маълумот учун, Исроил армияси блокадани кучайтириб, унинг айрим қисмларини эгаллаб олган Ғазо сектори дунёдаги аҳоли энг зич жойлашган учинчи ҳудуд саналади. У ердаги 365 км майдонда 2,3 миллион киши яшайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 1 декабрь куни Исроил ҲАМАС билан сулҳ бузилганини эълон қилиб, ҳарбий ҳаракатларини қайтадан бошлаганди. Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги зарбаларда 32 киши ҳалок бўлгани, кўплаб тинч аҳоли вакиллари жароҳат олганини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо Хон Юнус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг