Исроил Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатмоқчи (видео)
Олам
−
08 Август 2350 1 дақиқа
Исроил Вазирлар Маҳкамаси ҲАМАС ҳаракатини “мағлубиятга учратиш” ва Ғазо шаҳри устидан назорат ўрнатиш режасини маъқуллади. Бу ҳақда бугун, 8 август куни “Associated Press” ва “Reuters” агентликлари хабар берди.
Бу қарор Исроилнинг юқори мартабали амалдорларининг тунги йиғилишидан сўнг – урушни тўхтатиш бўйича халқаро чақириқлар кучайиб бораётганига ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар тақдиридан қўрққан кўплаб исроилликларнинг норозиликларига қарамай қабул қилинди.
Бош вазир Биньямин Нетаньяху аввалроқ “Fox News” телеканалига берган интервьюсида Исроил бутун Ғазо секторини ўз назоратига олишни режалаштираётганини айтган эди. Исроил армияси аллақачон анклавнинг тўртдан уч қисмини назорат қилмоқда.
ЦАХАЛ Ғазо шаҳрига бир неча бор ҳаво ҳужумлари ва рейдлар уюштирди. Бироқ бу анклавнинг Исроил буфер зонасига айлантирилмаган ва эвакуация қилинмаган кам сонли ҳудудларидан биридир.
“Associated Press” агентлигининг ёзишича, ушбу зонада кенг кўламли қуруқликдаги операция ўн минглаб одамларни кўчириши ва озиқ-овқат етказиб беришни янада мураккаблаштириши мумкин.
Live
Барчаси