Исроил Ғазо-Миср чегараси режасини тасдиқлади 

Олам

image

Исроил Вазирлар Маҳкамаси Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегаранинг Филадельфия коридорида Исроил қўшинларининг мавжудлигини сақлаб қолиш қарорини маъқуллади. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамаси саккиз овоз устунлиги билан тегишли қўшинларни жойлаштириш хариталарини маъқуллаган. Унга кўра, Мудофаа вазири Йоав Галант бунга қарши чиққан, Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир эса бетараф қолган.

Нашрга кўра, 22 август куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси мамлакат раҳбарияти Ғазо секторининг Миср билан чегарасидаги Филадельфия коридорида халқаро контингентни жойлаштириш ғоясини кўриб чиқаётгани ҳақидаги маълумотни рад этган. Баёнотда айтилишича, ҳукумат раҳбари Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг қайта қуролланишига йўл қўймаслик учун Исроил Филадельфия коридорини назорат қилиш тамойилига амал қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Миср ва Ғазо сектори ўртасида девор қуриш режаси ҳақида хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо-Миср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг