Исроил Миср ва Ғазо ўртасида девор қурмоқчи – WSJ 

Олам

image

Исроил ҲАМАС ҳаракати томонидан туннеллар қурилишига йўл қўймаслик учун Ғазо сектори ва Миср чегарасидаги Филадельфия йўлаги яқинида девор қурмоқчи. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар берди.

“Исроил ҲАМАСнинг туннель қазишига йўл қўймаслик учун йўлакда девор қуришга интилмоқда, шунингдек, улар ҳудудни кузатувчи камералар ва датчиклар маълумотларига киришни истайди”, деб ёзмоқда газета.

Мисрлик мулозимнинг маълум қилишича, Қоҳира Исроил қўшинларини Рафақ йўлаги, Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги чегарадан тўлиқ олиб чиқиб кетиш тарафдори. Исроил техник гуруҳи Қоҳирадаги ҳамкасблари билан коридор ва Рафақ масалаларини муҳокама қилиш учун учрашувларни якунлади, аммо айтарли муваффақиятга эришмади.

Маълумот учун, ўтган ҳафта Доҳада Қатар, Миср, АҚШ ва Исроил иштирокида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. ҲАМАС ҳаракати раҳбарияти сулҳ шартлари бўйича аниқ маълумотлар йўқлиги сабабли музокараларда иштирок этишдан бош тортди.


Мақола муаллифи

Теглар

Миср Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг