Исроил Ғарбий Соҳилдаги 1,2 гектар жойни “давлат ерлари” деб эълон қилди 

Олам

image

Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳилдаги 1270 гектар майдонни давлат ерлари сифатида белгилади. Бу ҳақда Исроилдаги тураржой сиёсатини доимий кузатиб борувчи “Шалом ахшав” инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу давлат ерларига қўшиб олиш бўйича Исроил ҳукумати томонидан сўнгги 30 йилликда кузатилган энг катта ҳолатдир.

Қайд этилишича, белгиланган ҳудуднинг катталиги Осло келишувларидан кейинги энг каттаси ҳисобланади. Бу келишув исроиллик ва фаластинликлар ўртасида 1993 йилда тузилган. Келишувда можарони тинч йўл билан ҳал қилиш мажбурияти ҳамда терроризм ва зўравонликнинг бошқа шаклларидан воз кечиш сингари пунктлар ҳам бор.

“Бу билан 2024 йилда давлат ерлари декларациясининг бузилиши ўзининг энг юқори чўққисига чиқмоқда”, дейилган хабарда.

Инсон ҳуқуқлари фаолларининг айтишича, 2024 йил бошидан буён Ғарбий Соҳилнинг жами 2370 гектар ҳудуди давлат ерлари деб эълон қилинган.

“Давлат ерларини декларация қилиш Исроил томонидан босиб олинган ҳудудлардаги ер устидан назоратни ўрнатишдаги асосий усуллардан биридир. Давлат ерлари деб эълон қилинган ҳудудлар энди Исроил назарида фаластинликларнинг хусусий мулки ҳисобланмайди ва улардан фойдаланишлари тақиқланади. Давлат ерлари фақат исроилликларга ижарага берилади”, деган ҳуқуқ фаоллари.

Маълумот учун, 1980 йиллар давомида Исроил Ғарбий Соҳилдаги юз минглаб гектар ерни давлат ерлари деб эълон қилди. Аммо бу амалиёт 1992 йилда Ицхак Рабин ҳукумати томонидан тўхтатилди. Бироқ 1998 йилда Биньямин Нетаньяху ҳукумати томонидан бу амалиёт қайта тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғарбий Соҳил Шалом ахшав давлат ерлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made