Исроил Фаластинни тан олмоқчи бўлган мамлакатларга дўқ-пўписа қилди

Олам

image

Исроил Фаластин давлатининг тан олиниши можарони музокаралар йўли билан ҳал қилиш имкониятларини пучга чиқаришини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Яҳудий расмийлари Фаластинни давлат сифатида тан олишга тайёрланаётган тўртта Европа давлати – Испания, Ирландия, Малта ва Словенияни огоҳлантирган ва буни терроризмни қўллаб-қувватлаш сифатида баҳолаган.

"Фаластин давлатини тан олиш йўлида ишлаш режаси қўшнилар ўртасидаги можарони музокаралар йўли билан ҳал қилиш имкониятларини камайтиради ва бу терроризмни қўллашдир", деган Исроил ТИВ.

Таъкидлаш жоизки, Испания 22 март, жума куни Ирландия, Малта ва Словения билан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши учун фаластинликлар томонидан Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторида эълон қилинган давлатни тан олиш йўлида илк қадамларни ташлашга келишиб олган эди.

Исроил Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац ушбу масалани шарҳлар экан, зиддиятни фақат томонлар ўртасидаги тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал қилиш мумкинлигини таъкидлади.

“Фаластин давлатини тан олиш йўлидаги ҳар қандай ҳаракат ечимни узоқлаштиради ва минтақавий беқарорликни оширади”, деган у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 январь куни Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон ал-Сауд мамлакат Фаластин масаласи ҳал этилса, Исроил давлатини тан олиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди ва бунга Фаластин томонидан салбий муносабат билдирилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Фаластин тан олмоқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг