Исроил фаластинликларнинг Рамазонни нишонлашига рухсат беради, фақат...

Олам

image

ҲАМАС томонидан гаровга олинганлар Рамазон ойигача қайтарилмаса, Исроил кучлари Рафаҳдаги ҳарбий амалиётларини кенгайтиради. Бу ҳақда СNN хабар бермоқда.

Қайд этилишича, агар гаровга олинганлар Рамазон ойигача уйда бўлмаса, Рафаҳ ҳудудида жанглар давом этади.

Шунингдек, Исроил қўйган шартлар бажарилса, америкалик ва мисрлик ҳамкорлар билан тинч аҳоли қурбонларини минималлаштириш ҳамда тинч аҳолини эвакуация қилишга ёрдам бериши қўшимча қилинган.

“ҲАМАСнинг танлови бор – улар таслим бўлишса ва гаровга олинганларни озод қилса, Ғазо фуқароларига муқаддас Рамазон байрамини нишонлашларига имкон берамиз”, дейди собиқ Исроил мудофаа вазири Бени Ганц.

Маълумот учун, мусулмонларнинг муқаддас Рамазон ойи 10 ёки 11 мартда бошланиши кутилмоқда. Исроил 2023 йил 7 октябрь воқеаларидан кейин ҲАМАСни йўқ қилиш учун Рафаҳдаги операцияларини кенгайтиришни режалаштираётганини айтди. Аммо у ердаги 1,5 миллионга яқин фаластинликнинг борадиган жойи қолмайди, деган хавотир кучаймоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Президенти Ицхак Герцог жорий йилнинг 16-18 февраль кунлари бўлиб ўтаётган Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Қатар Бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан махфий учрашув ўтказган эди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Рамазон ҲАМАС фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг