Исроил-Фаластин можаросида Кремлнинг позицияси очиқланди
Олам
−
16 Октябрь 2023
20174Россия Президенти Владимир Путин 16 октябрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан телефонда суҳбатлашди. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилди.
"Путин бугун Сурия Президенти Башар Асад ва Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан суҳбатлашди. Кун давомида кўплаб телефон мулоқотлари бўлди, жумладан, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий, Фаластин раҳбари Аббос, шунингдек, Исроил Бош вазири Нетаньяху билан”, деди Ушаков.
Унинг маълум қилишича, Путин Пекинга ташрифи олдидан “ушбу можарога алоқадор асосий давлатлар билан гаплашиб олган”.
Кремль вакилининг таъкидлашича, Путин “Фаластин-Исроил можаросининг мисли кўрилмаган кучайишини диққат билан кузатмоқда”.
Кремлнинг позицияси қандай?
Кремль вакилининг таъкидлашича, бу вазиятда асосий мақсад зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва сиёсий тартибга солиш жараёнини бошлашдир.
"Яқин Шарқдаги можаро узоқ вақтдан бери давом этмоқда, аммо ҳозир биз мисли кўрилмаган вазиятнинг кескинлашувини тўхтатиш учун фаол, кескин чоралар кўришимиз керак", дейди у.
Аввалроқ, Россия Президенти Владимир Путин Исроил-Фаластин можаросига тўхталиб ўтар экан: “Фаластин муаммоси ҳар бир мусулмоннинг қалбида ва адолатсизлик сифатида қабул қилинади”, деган эди.
LiveБарчаси