Исроил Эроннинг ядро ва нефть иншоотларига зарба бериши мумкин – WSJ 

Олам

image

Исроил Эроннинг ракета ҳужумига жавобан, яқин кунларда Ислом Республикаси ҳудудидаги нефть ва бошқа стратегик объектларга ҳужум қилиши мумкин. Бу ҳақда расмийлар орасидаги суҳбатдошларига таяниб, “The Wall Street Journal” ва “Axios” портали хабар берди.

Қайд этилишича, Исроил Эронга ўз ҳудудига ҳар қандай ҳужумга жавоб қайтариш ва ядро ёки нефть объектларига тўғридан тўғри ҳужум қилиш нияти ҳақида аниқ огоҳлантиришлар юборган. Жавоб зарбаси Эрон ҳужумининг кучи ва Исроилда ўлганлар сонидан қатъи назар берилади.

Расмийларнинг айтишича, Исроил Эроннинг ракета ҳужуми туфайли бир неча кун ичида “муҳим жавоб зарбаси” беради. Унинг мақсадлари нефть қазиб олиш объектлари ва бошқа стратегик объектлар бўлиши мумкин.

Манбаларга кўра, яҳудий давлати расмийлари Теҳроннинг ҳаракатларига жавоб беришнинг барча вариантларини кўриб чиқмоқчи. Булар орасида Эрон ядро иншоотларига ҳужумларни истисно этиб бўлмайди.

Шунингдек, мақола муаллифлари Исроил Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини йўқ қилишга ва шахсларни йўқ қилишга уриниши мумкинлигини ҳам тан олди. Бироқ яҳудий давлатида бу борада аниқ қарорлар қабул қилинмаган, чунки мамлакат раҳбарияти Қўшма Штатлар билан кейинги қадамларни муҳокама қилмоқчи. Америка расмийсининг айтишича, Вашингтон Теҳрон ҳужумига Исроилнинг жавобини қўллаб-қувватлашга тайёр. Шунга қарамай, Қўшма Штатлар Исроилга тегишли чоралар мувозанатли бўлиши кераклигини айтди.

“The New York Times” газетасининг ёзишича, Эроннинг апрель ойида Исроил ҳудудини ўққа тутиши чоғида Тель-Авивнинг кучли жавоби Эрон ядровий иншоотларига ҳужумлардан қочиш мумкин бўлган ва ЦАХАЛ ҳаво базасига зарба бериш билан чекланган. Газетага исмини ошкор этилмаган америкалик мулозимларнинг айтишича, энди яна экстремал сценарийлар, жумладан Исроилнинг ядровий иншоотларга зарба бериши кўриб чиқилмоқда. Гап, хусусан, Эрон ядро дастурининг юраги Нетенз шаҳридаги бойитиш иншоотлари ҳақида кетмоқда.

Теҳрон жорий йилнинг баҳорида Исроил ядровий иншоотларга ҳужум қилса, Эрон ядровий қурол яратишга мажбур бўлишидан огоҳлантирган эди.

"Агар сионистик режим бизнинг ядровий иншоотларимизга ҳужум қилса, бизнинг олдини олиш сиёсатимиз ўзгаради", деган эди Эрон олий раҳнамосининг маслаҳатчиси Камол Харрозий ишонтирди.

Эрон 1 октябрь оқшомида Исроилга йирик ракета ҳужуми уюштирди. Теҳрон бунга сабаб Исроилнинг Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳлари нишонларига берган зарбалари, шунингдек, улар етакчиларининг ўлими билан изоҳлади. Теҳрон кўзланган мақсадга эришилганини билдирди. Исроил расмийлари ўққа тутиш муваффақиятли бўлгани ҳақидаги даъволарни рад этиб, ракеталарнинг аксарияти уриб туширилганини таъкидламоқда. Америка томони ҳам худди шундай баҳо беради.

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эроннинг ҳаракатларини катта хато деб атади ва уни жавобгарликка тортишга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, ўлдирилган “Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС етакчилари Исроил “ўзини ҳимоя қилишга ва қасос олишга қанчалик тайёр эканини тушунмаган ва Теҳронда буни тушунмайдиганлар ҳалиям бор”.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made