Исроил Эроннинг 14 та кемасига ҳужум қилди
Олам
−
07 Сентябрь
12753Исроил нефть экспортини тўхтатиш учун Эроннинг 14 танкерига ҳужум қилди. Бу ҳақда Ислом инқилоби гвардияси корпуси қўмондони, генерал-лейтенант Ҳусайн Саламий маълум қилди.
“Қизил ва Ўртаер денгизида бизнинг 14 та кема нефть экспортимизга тўсқинлик қилиш учун ҳужумга учради. Бунинг ортида сионистик режим турганини аниқладик ва бунга жавобан уларнинг 12 та кемасига зарба йўлладик”, дейди Саламий.
Унинг таъкидлашича, Ислом инқилоби гвардияси корпуси юк ташиш линияларининг хавфсизлигини таъминлашга муваффақ бўлган, бироқ эмбаргони амалга ошириш бузилган. У Исроил Эрон кемаларига қачон ҳужум қилингани ва Исроил кемаларига ким зарба бергани ҳақида аниқ маълумот бермаган.
“Уларнинг бешинчи кемасига зарба берилгач, қўлларини кўтариб, урушни тўхтатишга чақирди", деди қўмондон.
Қайд этилишича, ҳужум оқибатида юзага келган барча тешиклар муваффақиятли ёпилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яман ҳусийлари Қизил денгизда иккита нефть танкерига ҳужум қилган эди.
LiveБарчаси