Исроил Эронга қарши “яширин” операциялар ўтказмоқда – ОАВ

Олам 12518
image

Исроил ҳарбийлари Эроннинг ядровий ва ракета дастурларини бузиш, учувчисиз самолётларни яратиш жараёнини тўхтатиш мақсадида “яширин амалиётлар” ўтказмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” манбаларга таяниб, хабар берди.

Нашрнинг таъкидлашича, Исроил ўтган йили амалиётлар кўламини кенгайтирган.

“Исроил Эрон “қуролга мос” уран ишлаб чиқаришда сезиларли муваффақиятга эришганини тан олади ва шунинг учун Теҳрон ўзининг ядровий каллаклари ҳамда ракеталарини янада ривожлантиришига йўл қўймасликка ҳаракат қилади”, деб ёзган журнал.

2017 йилдан бери Исроил Эрон ва унинг Суриядаги иттифоқчиларига қарши 400 дан ортиқ ҳаво ҳужумларини амалга оширган. Хусусан, Исроил ҳарбийлари Эроннинг илғор учувчисиз учоқларини уриб туширган, Эрон ядровий иншоотлари ва республиканинг ракета дастурига қаратилган саботаж ҳамда киберҳужумларни амалга оширган.

Нашр манбаларига кўра, Исроил мақсадларига эриша олмаган, чунки ҳарбийлар Эроннинг ядро қуролини яратиш ҳаракатларига етарлича аралаша олмаган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 708
Рейтинг: 3
t
×