Исроил Эронга қарши араб давлатлари коалициясини тузмоқчи

Олам 4979
image

Исроил минтақада Эроннинг таъсирини қисқартиришни хоҳловчи араб давлатлари коалициясини тузмоқчи. Бу ҳақда Исроил Бош вазири Нафтали Беннет “The New York Times” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

Бош вазирга кўра, у эртага, 26 август куни Вашингтонда АҚШ Президенти Жо Байденга бу масала бўйича янги стратегик қарашларини тақдим қилади.

“Биз бу экспансияга қаршилик кўрсатадиган ва уни тўхтатадиган барқарор араб давлатлари коалициясини тузиш устида ишлашимиз керак”, деган Беннет.

Исроил Бош вазири режасининнг тафсилотларига ва унга қайси давлатларни жалб қилиш ниятида эканига тўхталмаган.

Қайд этиш керакки, АҚШнинг 45-Президенти Дональд Трамп даврида қатор араб давлатлари Исроил билан дипломатик алоқа ўрнатди. БАА, Баҳрайн ва Марокаш шулар жумласидан.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 247
Рейтинг: 3
t
×