Исроил Эрон билан урушни якунлашга тайёр – ОАВ

Олам

image

Исроил ҳукумати яқин орада Эрон билан урушни якунлашга тайёр. Бу ҳақда Исроил ва араб расмийларига таяниб, “The Wall Street Journal” хабар берди.

Нашрга кўра, Исроил армияси яқин кунларда Эрондаги барча ҳарбий нишонларни йўқ қилиб, урушни тўхтатиш имконини яратмоқчи. Бу орқали улар Эронни уранни бойитишни тўхтатиш ва музокараларга қайтишга ундамоқчи.

Маълум қилинишича, АҚШ расмийлари ушбу истакни Эрон томонига етказишни араб давлатларидан сўраган ва бу таклиф Эронга ҳам етказилган. 

Эрон томони эса ушбу сўровга “йўқ” дея жавоб берган ва Эроннинг ҳаракатлари давом этиши билдирилган. 

“Биз ҳозирча урушни тўхтата олмаймиз, чунки АҚШнинг 22 июнь тонгидаги ядровий марказларга қилган ҳужумига жавоб бермасдан бўлмайди”, дейилади хабарда. 

Нашрнинг қайд этишича, вазият динамик ва нотинч бўлиб қолмоқда, урушнинг қачон тўхташи Эроннинг жавоб ҳаракатларига боғлиқ бўлади. Агар Эрон ядро дастурини давом эттирса ёки яна Исроилга зарба берса, Исроил ҳам янги ҳужумларга тайёр.

АҚШнинг Эронга зарбаси 

Кеча, 22 июнь куни Трамп АҚШ халқига мурожаат қилиб, мамлакат Эроннинг учта ядровий объектига – Фордо, Натанз ва Исфаҳонга зарба берганини эълон қилган эди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху эса халққа қилган мурожаатида Трампга бу ҳужумлар учун миннатдорлик билдирган.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг зарбалари узоқ муддатли оқибатларга олиб келишини айтди. Шунингдек, Эрон ҳукумати зарбаларга қарамай, ядровий энергияни ривожлантиришдан воз кечмаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг