Исроил эчлиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
Жамият
−
26 Август 2020
3508Исроил давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Чапира ўз миссиясини якунламоқда. У бугун, 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қабулида бўлди.
Мулоқот чоғида турли соҳаларда ва шакллардаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан Элчининг самарали фаолияти ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси қайд этилди.
Ўз навбатида, элчи Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди.
LiveБарчаси