Исроил эчлиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади
Жамият
−
26 Август 2020 5827 1 дақиқа
Исроил давлатининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Чапира ўз миссиясини якунламоқда. У бугун, 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қабулида бўлди.
Мулоқот чоғида турли соҳаларда ва шакллардаги Ўзбекистон-Исроил ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистондаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан Элчининг самарали фаолияти ва икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси қайд этилди.
Ўз навбатида, элчи Исроилнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь