Исроил БМТнинг махсус маърузачисини “қора рўйхат”га киритди

Олам

image

Исроил ҳукумати БМТнинг Фаластин ҳудудидаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезенинг мамлакатга киришини тақиқлаганини эълон қилди. Бу ҳақда яҳудий давлати Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Ташқи ишлар вазири Исраэль Кац ва Ички ишлар вазири Моше Арбель бугун, 12 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармасининг Фаластин ҳудудлари бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезега Исроилга киришни рад этишга қарор қилди”, дейилади хабарда.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, бу қарор Албанесенинг “антисемитистик” чиқиши сабаб қабул қилинган. 

“7 октябрдаги ҳужум қурбонлари яҳудий бўлгани учун эмас, балки Исроил зулмига жавобан ўлдирилган”, деган Альбанезе. 

Бундан ташқари, вазирлар БМТни махсус маърузачини ишдан бўшатишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Франческа Альбанезе Испаниянинг “El Pais” газетасига берган интервьюсида Ғазо секторида геноцид содир этиляпти, деб ҳисоблашини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Фаластин Исроил Франческа Альбанезе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made