Исроил БМТ агентлигини “террорчи ташкилот” деб эълон қилмоқчи

Олам

image

Исроил парламенти Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва ишлар агентлигини “террорчи ташкилот” деб эълон қилмоқчи. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Билдирилишича, Исроил парламенти UNRWA’ни мамлакатда фаолиятини тақиқловчи ва ходимларини иммунитетидан маҳрум қилувчи учта қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

“The Times of Israel” нашрининг ёзишича, UNRWA’нинг яҳудий давлатида фаолиятини тақиқловчи учта қонун лойиҳасидан биринчиси 58 овоз билан қабул қилинган. Агентлик ходимларини Исроилда БМТ ходимларига берилган дахлсизлик ва имтиёзлардан маҳрум этишга қаратилган иккинчиси қўллаб-қувватланган. 63 депутат қонунни маъқуллаган, 9 нафари қарши чиққан.

UNRWA’ни Исроилда “террорчи ташкилот” деб эълон қилишни ва кейин агентлик билан барча алоқаларни узишни талаб қилувчи учинчи қонун лойиҳаси 50 депутат томонидан қўллаб-қувватланди ва 10 киши қарши чиқди.

Нашрнинг қайд этишича, учта қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ва учинчи ўқишга тайёргарлик кўриш учун парламентнинг ташқи ишлар ва мудофаа қўмитасига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил аскарлари Ғазо секторида БМТ карвонига ҳужум қилган ва бир машинага зарар етказганди.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ террорчи Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made