Исроил БМТ агентлиги биносига зарба берди

Олам

image

Исроил кучлари Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)нинг ёрдам тарқатиш марказига зарба берди, оқибатда UNRWA’нинг камида бир ходими ҳалок бўлди, 22 нафари яраланди. Бу ҳақда агентлик ўзининг расмий сайтида маълум қилди.

“Бугунги кунда UNRWA’нинг Ғазо секторида қолган кам сонли ёрдам тарқатиш марказларидан бирига қилинган ҳужум озиқ-овқат захираларининг камайиши ва кенг тарқалган очлик фонида содир бўлди”, дейди агентлик Бош комиссари Филипп Лаззарини. 

Унинг сўзларига кўра, UNRWA ҳар куни Ғазо секторидаги ўз объектларининг координаталарини можаро иштирокчиларига узатади ва бир кун олдин Исроил армияси ушбу объектнинг координаталарини олган.

UNRWA’нинг сўнгги маълумотларига кўра, Фаластин-Исроил можаросида кескинлашувнинг янги босқичи бошланганидан бери агентликнинг камида 165 ходими ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ объект моддий зарар кўрган, баъзилари бутунлай вайрон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ UNRWA олиб кетаётган инсонпарварлик озиқ-овқат карвони Исроил денгиз кучлари томонидан ўққа тутилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо Рафаҳ UNRWA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг