Исроил Байрут марказига зарба берди. Қурбонлар бор

Олам

image

Исроилнинг Байрут марказига берган зарбаси оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, 23 киши яраланди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Нашрга кўра, бугун, 23 ноябрь куни эрта тонгда зарба Баста туманидаги саккиз қаватли турар-жой биносини бутунлай вайрон қилган. Ливаннинг “Aljadeed” телеканали томонидан узатилган кадрларда камида битта бино вайрон бўлгани ва унинг атрофидаги яна бир қанча биноларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин.

Исроил ҳарбийлари ҳужумдан олдин аҳолини эвакуация қилиш ҳақида огоҳлантирмаган. “Reuters” манбаларига кўра, камида тўртта бомба улоқтирилган. Портлашлар эрталаб соат 4:00 ларда содир бўлган. Жанубдаги Тир порт шаҳрига алоҳида дрон ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна бир киши яраланган. Портлашлар Байрут ва Тирнинг жанубий чеккаларида бир кунлик портлашдан сўнг содир бўлган. Ҳужумлардан олдин Исроил ҳарбийлари эвакуация ҳақида хабарлар тарқатган.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, фавқулодда вазиятлар ходимлари вайроналар орасидан омон қолганларни қидираётган пайтда қурбонлар сони ортиши мумкин. Вазирликнинг қўшимча қилишича, қурбонларнинг шахсини аниқлаш учун ДНК тестларидан фойдаланилмоқда.

Исроил пойтахтнинг жанубий чеккасидаги ҳаво ҳужумларида “Ҳизбуллоҳ”нинг бир қанча етакчиларини йўқ қилган. Ливан жанубида Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги шиддатли жанглар давом этмоқда, чунки Исроил қўшинлари сентябрь ойида йирик ҳужумни бошлаганидан сўнг мамлакатга чуқурроқ кириб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ҳарбий ҳаво кучларининг Суриянинг Хомс вилоятидаги Пальмира шаҳридаги нишонларга берган зарбалари оқибатида камида 36 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ киши жароҳатланганди. Ҳужум бинолар ва унинг атрофидаги ҳудудларга ҳам катта моддий зарар етказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Байрут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг