Исроил Байрутга навбатдаги ҳаво зарбаларини берди

Олам

image

Ливан пойтахти Байрут бугун, 4 октябрга ўтар кечаси яна Исроил ҳаво ҳужумларига учради. Бу ҳужум нишони 27 сентябрь куни Исроил томонидан ўлдирилган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг амакиваччаси ва эҳтимолий вориси Ҳошем Сафи ад-Дин бўлган. Бу ҳақда исм-шарифи ошкор қилинмаган исроиллик уч амалдорга таяниб, “The New York Times” хабар берди.

Манбага кўра, Сафи ад-Дин 4 октябрь куни Байрут Дахиянинг жанубий чеккасидаги ер ости бункерида бўлиб ўтган ҳаракат раҳбариятининг йиғилишида иштирок этган. Айнан шу бункер Исроил мудофаа кучлари зарбаси нишонига айланган. Сафи ад-Диннинг ушбу ҳужумда ҳалок бўлган-бўлмагани ҳақида хабар берилмаган.

Зарбадан кейинги фотосуратлар ва видеоларда Байрутнинг жанубий чеккасида тунги осмонга аланга ва катта тутун кўтарилаётгани акс этган. Гувоҳларнинг “Reuters” агентлигига айтишича, улар зарба сентябрь ойи охирида Ҳасан Насруллоҳни ўлдирган зарбадан ҳам кучлироқ эканини ҳис қилишган.

Бундан бироз аввал, 3 октябрь куни Исроил Ғарбий Соҳилда жойлашган Тулкарм шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштирган эди. Ғазо секторидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужумда 18 киши ҳалок бўлган.

Шунингдек, 4 октябрь куни эрталаб Исроил Ливан-Сурия чегарасидаги Маснаа назорат пунктига ҳам ҳужум қилди. Бундан кейин Ливан Транспорт вазирининг билдиришича, Ливандаги ҳарбий амалиётлардан қочиб қўшни давлатга ўтишга уринган юз минглаб қочқинлар фойдаланган йўл вайрон бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни Исроилнинг Байрут марказига берган навбатдаги зарбаси оқибатида олти киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан Байрут Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made