Исроил армияси Ғарбий Соҳилдаги “Ибн Сино” шифохонасини қуршаб олди

Олам

image

Исроил Мудофаа кучлари Женин шаҳридаги “Ибн Сино” шифохонасини қуршаб олди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

Исроиллик ишғол кучлари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Женин шаҳридаги қочқинлар лагери яқинида жойлашган “Ибн Сино” шифохонасини ўраб олган ва ходимлар ва беморларнинг бинони тарк этишини талаб қилган.  

Айтилишича, шифокорлар ҳарбийларнинг талабини бажаришдан бош тортмоқда.

Ливаннинг “Al Mayadeen” телеканалининг хабар қилишича, ЦАХАЛ аскарлари “Ибн Сино” шифохонасининг тез ёрдам бўлимига бостириб кириб, тиббиёт ходимларини сўроқ қилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрида Фаластин кучлари ва Исроил мудофаа кучлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлганди. БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) эса 7 октябрдан бери Ғарбий Соҳилда исроиллик кўчманчиларнинг Фаластин аҳолисига ҳужумлари сони икки бараварга ортганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ибн Сино Женин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг