Исроил ҳужумлари туфайли 50 мингдан ортиқ одам Ливанни тарк этди – БМТ

Олам

image

Исроилнинг мамлакатга берган ҳарбий зарбалари туфайли камида 50 минг киши Ливандан Сурияга кўчиб ўтди ва 200 мингга яқин киши Ливан ичида бошқа жойга кўчди. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.

Унинг айтишича, Ливанда яшовчи 50 000 дан ортиқ суриялик ва маҳаллий аҳоли Исроил ҳаво ҳужумларидан қочиб Сурияга ўтган. 200 000 дан ортиқ одам Ливан ичида ўз уйини тарк этган.

“Қутқарув операциялари давом этмоқда, жумладан БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан ҳам ушбу ишлар амалга оширилмоқда. Бу операциялар зарур бўлган барча одамларга ёрдам бериш мақсадида ҳар икки мамлакат ҳукуматлари билан ҳамкорликда ўтказилмоқда”, деб ёзади Филиппо Гранди Х'даги саҳифасида.

Маълумот учун, ўтган ҳафта Исроилнинг Ливанга ҳужуми бошлангандан буён 750 дан ортиқ одам, жумладан болалар ва аёллар ҳалок бўлди. Ироқ ҳукумати мамлакатга келаётган ливанликларга бепул виза беришни ва виза муддати тугаганларга уни узайтиришни буюрди. Сурия томони эса келаётган Ливан фуқароларига ёрдам кўрсатиш учун чегара пунктларига махсус тиббиёт ходимларини юбориб, шифохоналарни 24 соатлик режимга ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг бир суткада юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ҳужумлари туфайли Ливаннинг "дўзах"га айланиши хавфидан огоҳлантирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Исроил Ливан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг