Исроил ҳужумига жавоб мувозанатли ва ўйланган бўлади – Эрон Президенти

Олам

image

Эроннинг Исроил ҳужумига жавоби мувозанатли ва ўйланган бўлади. Бу ҳақда Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Х ижтимоий тармоғида ёзиб қолдирди.

Президент Эрон халқи ва Исроил ҳужумида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

“Эрон душманлари билсинларки, бу жасур одамлар ўз юртларини қўрқмасдан ҳимоя қилади ва ҳар қандай аҳмоқликка мувозанатли ва ўйланган ҳолда жавоб беради”, деб ёзган Пезешкиён.

Исроилнинг Эронга ҳужуми

26 октябрга ўтар кечаси Исроил 1 октябрь куни амалга оширилган ракета ҳужуми учун “қасос” сифатида Эрондаги ҳарбий объектларга зарба берганини эълон қилди. Эроннинг хабар беришича, мамлакат пойтахти Теҳрон, шунингдек, мамлакат ғарбидаги Хузистон ва Илом вилоятларида бир қатор ҳарбий объектларга ҳужум қилинган. Расмий Теҳронга кўра, ҳаво мудофаа тизимлари ҳужумларни “муваффақиятли” қайтарган, бироқ баъзи объектларга “чекланган зарар етган”.

Исроил ҳужум "муваффақиятли" бўлганини айтди. Эрон армияси ҳам тўрт нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Эронни яқинлашиб келаётган зарба ва потенциал нишонлар ҳақида олдиндан огоҳлантириб, унга жавобан ҳужум қилмасликка чақиргани хабар қилинганди. Бироқ Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг матбуот хизмати бу хабарни рад этди


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Масъуд Пезешкиён

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made