Исроил ҳарбийларини зудлик билан Грузия ва Озарбайжонни тарк этишга чақирди

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён Исроилнинг Озарбайжондаги ҳарбий марказларига ҳужум қилишни таклиф қилиши фонида Исроил мудофаа кучлари барча исроиллик ҳарбий хизматчиларни Грузия ва Озарбайжонни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Бунга Эрон таҳдиди сабаб бўлган. Армия раҳбариятининг буйруғида айтилишича, ҳозирда ҳарбий хизматни ўтаётган ва Жанубий Кавказнинг ушбу икки давлатига бирон сабабга кўра ташриф буюраётган Исроил фуқароларига зудлик билан ортга қайтиши буюрилган.

Нашрнинг қайд этишича, Озарбайжон Эрон билан чегарадош ва Грузияга яқин жойлашган, шунинг учун Исроил разведка хизматлари Эрон бу мамлакатлардаги исроилликларга ёки уларнинг нишонларига қарши ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилади деб ҳисоблайди.

Армия барча ҳарбий хизматчиларни Грузия ва Озарбайжонни имкон қадар тезроқ тарк этишга чақирган. Шунингдек, Исроил айни пайтда Эрон ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг эҳтимолий жавоб зарбасини қайтаришга тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил шимолидаги ҳарбий базага “Катюша” деб номланган ракеталари билан ҳужум уюштирганди. Ҳарбий базага зарба Исроил томонининг Ливан жанубини ўққа тутишига жавобан амалга оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Грузия Эрон Озарбайжон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made