Исроил ҳарбийлари Сурияга авиаҳужум уюштирди – ОАВ

World

image

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари бугун, 4 февраль куни кечқурун Сурия жанубига зарба берди. Бу ҳақда SANA томонидан хабар берилган. 

Маълумотларга кўра, Сурия ҳаво ҳужумларига қарши мудофаа кучлари мамлакат жанубига отилган деярли барча ракеталарни ушлаб қолган. 

Таъкидланишича, Дамашқ атрофидаги ҳудуд, шу жумладан, пойтахт аэропорти ҳамда Сурия ҳарбийлари ва эронийпараст жангарилар назоратидаги объектлар жойлашган жойларни ҳам нишонга олинган. 

Яна бир манбанинг маълум қилишича, зарбалар Эрондан Исроил ва Ливанга қурол юборилиши мумкинлиги маълум бўлганидан кўп ўтмай амалга оширилган. 

Шунингдек, Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи жангчиларининг Суриядаги позицияларига ҳам ҳужум бўлиши кутилган. 

Қайд этилишича, Дамашқдаги тадқиқот марказлари ҳудудида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи сиреналар янграган. Исроил ҳарбийлари эса ҳужум уюштирилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бермаган.


Tags

Rate Count

175

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends