Исроил ҲАМАСнинг икки қўмондонини ўлдирди
Олам
−
24 Март
1042Исроил армияси ҲАМАС ҳаракатининг икки қўмондонини ўлдирганини эълон қилди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Маълумотларга кўра, сўнгги бир неча кун ичида ЦАХАЛ ва Умумий хавфсизлик хизмати (ШАБАК) Ғазо секторида ҲАМАС объектлари ва аскарларига зарба берган. Бомбардимонлар давомида “Ғазо” бригадаси қўмондонининг ўринбосари Аҳмед Шимали йўқ қилинган. Шимали ҲАМАСнинг 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумини режалаштириш, ҳужум стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда “Ғазо” бригадаси кучларини сафарбар этиш билан шуғулланган.
“Шуджаия” батальони қўмондони Жамил Вадия ҳам йўқ қилинган.
“ЦАХАЛ ва ШАБАК ҲАМАС ташкилотига қарши курашни давом эттиради ва Исроил давлатига ҳар қандай таҳдидни йўқ қилиш учун ҳаракат қилади”, дейилади Исроил армияси баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил кучлари Ғазо сектори жанубида ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий разведка бошлиғи Усама Табашни ўлдирганди.
2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса 50 021 кишига етди. Исроил Ғазога йирик зарбаларни қайта бошлаган 18 мартдан буён 673 киши ҳалок бўлди, 1233 киши яраланди.
LiveБарчаси
Доллар курси яна тушди.
18:15