Исроил ҲАМАС ҳарбий разведкаси бошлиғини ўлдирди

Олам

image

Исроил кучлари Ғазо сектори жанубида ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий разведка бошлиғи Усама Табашни ўлдирди. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

“Исроил армияси Ғазо жанубидаги ҲАМАС ҳарбий разведкаси бошлиғи ҳамда ҲАМАСнинг кузатув ва ўт очиш бўлими раҳбари бўлган Усама Табашни йўқ қилди”, дейилади баёнотда.

Табаш юқори мартабали ҲАМАС вакили ҳисобланиб, ташкилот учун муҳим оператив билим манбаи бўлган. У ҲАМАСда турли раҳбарлик лавозимларида, жумладан, Хон Юнус бригадасида батальон қўмондони сифатида ҳам ишлагани айтилади.

Исроил армиясининг билдиришича, Табашнинг йўқ қилиниши ҲАМАСнинг разведка маълумотларини йиғиш ва қўшинларга зарар етказиш қобилиятини пасайтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо сектори маркази ва жанубида қуруқликдаги ҳарбий операцияларни бошлаганди. Армиянинг асосий вазифалари этиб “хавфсизлик ҳудудини кенгайтириш” ва “эксклавнинг шимоли ва жанубида қисман буфер зонасини яратиш” белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС ҳарбий разведка бошлиғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг