Испаниялик форвард АПЛда рекорд ўрнатди

Спорт 973
image

Англия Премьер Лигасининг 7-турида "Манчестер Сити" сафарда "Эвертон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
"Шаҳарликлар" футболчиси Давид Сильва АПЛда ўзининг 200-ғалабасига эришди. Бунинг учун у 289 учрашувда қатнашди. Мазкур натижа турнирнинг рекорди ҳисобланади.

33 ёшли Сильва "Манчестер Сити" таркибида 2010 йилдан буён ҳаракат қилмоқда. Ушбу мавсумда у 1 гол ва 5та голга  ассистентлик қилган.

Маълумот учун, Давид Сильва 1986 йилда Испаниянинг Гран Канария оролининг жанубидаги Aргинегин шаҳрида туғилган. Унинг отаси Фернандо Хименес, Канар оролларида туғилган, у полициячи бўлиб ишлаган ва ёшлигида ярим профессионал жамоада футбол ўйнаган, унга Испания терма жамоасининг бўлажак ўйинчиси Хуан Карлос Валерон ҳам қўшилган. Давиднинг онаси Эва Сильва япон миллатига мансуб. 

Давид Испаниянинг "Эйбар", "Валенсия", "Сельта" каби клубларида ҳам тўп сурган.
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 3.1
Будьте в курсе событий!
×
×