Испаниядаги фожиали ёнғин оқибатида Ла Лига ўйини бошқа кунга қолдирилади

Спорт

image

“Валенсия” Ла Лигага эртага бўлиб ўтадиган “Гранада”га қарши сафар ўйинини бошқа муддатга кўчиришни сўраб расмий сўров юборди.

Гап шундаки, тунда Валенсияда фожиа юз берди. Кўп қаватли уйдаги ёнғин натижасида 4 киши ҳалок бўлди, 19 киши турли даражада тан жароҳати олди. Шаҳарда мотам эълон қилинган.

Ла Лига яқин соатларда “Валенсия”нинг илтимосини кўриб чиқади. Тахминларга кўра, ўйин бошқа муддатга қолдирилади.

Кўплаб клублар, жумладан, “Реал Мадрид” ҳам жабрланганларнинг барчасига ҳамдардлик билдирди.

Маълумот учун, 36 очко билан “Валенсия” Ла Лигада 8-ўринда, “Гранада” эса 19-ўринда бормоқда. 26-тур доирасидаги “Гранада” – “Валенсия” учрашуви эртага, 24 февраль куни бўлиб ўтиши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Валенсия Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made