Испанияда яна сув тошқини: 3 минг киши эвакуация қилинди
Олам
−
15 Ноябрь
1720Кеча, 14 ноябрь куни Испаниянинг Малага провинциясида кучли жала ёғиши оқибатида сув тошқини содир бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.
Нашрга кўра, Малага шаҳрида ҳаёт том маънода тўхтаб қолган. Гуадальорсе дарёси бўйидаги 3 мингдан ортиқ аҳоли эҳтиёт чораси сифатида эвакуация қилинган.
Сув тошқинлари содир бўлган Таррагонада баъзи йўллар транспорт ҳаракати учун ёпилган. Мамлакатнинг Андалусия, Каталония, Галисия, Астурия, Валенсия, Кастилия ва Леон, Кантабрия ва Кастилия-Ла-Манча минтақаларида кучли ёмғир ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.
Шунингдек, шошилинч хизматлар билан бирга шифохоналар ва соғлиқни сақлаш марказлари ёпилган. Шаҳардаги айрим тезюрар поездлар ва шаҳар атрофидаги қатновлар тўхтатилган. Малагадан кейин кучли ёмғирдан энг кўп зарар кўрган жой мамлакат шарқидаги Каталония минтақасидаги Таррагона шаҳри бўлган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 октябрь куни Испания жануби-шарқида кучли жала оқибатида йўллар ва шаҳарлар сув остида қолганди. Сув тошқинларидан зарар кўрган ҳудудларда бир неча киши ҳалок бўлганди.
Моҳинур Каримова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь