Испанияда вулқон отилди (видео)

Олам

image

Канар ороллари таркибига кирувчи Испаниянинг Пальма оролида вулқон отилиши бошланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда

Маълум қилинишича, бир ҳафта мобайнида вулқон отилган ҳудудда сейсмик фаолликнинг ошиши қайд этилган.

“Reuters” агентлиги хабарига кўра, ҳарбий хизматчилардан тузилган гуруҳлар 40 га яқин одамни хавфсиз жойга кўчирган. Ҳозирча оролда қурбонлар ва вайронагарчиликлар қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 сентябрь куни Япониянинг Суваносэ оролида вулқон отилиши содир бўлди. Бунинг ортидан ушбу ҳудудда 5 балли шкаладаги хавфнинг учинчи даражаси эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания вулқон

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг