Испанияда совуқ об-ҳаво 13 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Олам 1487
image

Испанияда кузатилаётган совуқ об-ҳаво оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кучли шамол ва тўлқинлар, қор бўронларини келтириб чиқарган бундай об-ҳаво мамлакатда 19 январдан бошланган. 

Аниқлик киритилишича, иқлим ўзгариши оқибатида бир неча киши бедарак йўқолган. Валенсияда 5 киши, Каталонияда 4 киши, шунингдек, Андалусия, Кастилия, Астурия ва Леонда бир нафардан одам ҳалок бўлган. 

Маҳаллий ҳокимият одамларни барча хавфсизлик чораларини қўллашга чақирган.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3
t
×