Курс UZS

USD

12 969.56

-10.77

EUR

14 768.44

-10.96

RUB

157.09

2.58

Испанияда марафон қатнашчиси маррага оз қолганда вафот этди (видео)

Спорт

image

Испания пойтахти Мадридда ўтказилган Movistar Madrid Medio Maratón ярим марафони пайтида иштирокчилардан бири юраги тўхтаб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 7 апрель куни мусобақа ташкилотчилари ва тиббий хизматларга таяниб, “El País” хабар берди.

Маълумотларга кўра, 36 ёшли оммавий югуриш ишқибози кеча, 6 апрель куни тўсатдан юраги тўхтаб, марра чизиғидан атиги 500 метр нарида – Сибелес майдони яқинида ҳушини йўқотган. Воқеа жойида бўлган тиббиёт ходими томонидан дарҳол реанимация чоралари кўрилган, шундан сўнг спортчи шифохонага етказилган. Афсуски, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган ва у қисқа фурсат ичида вафот этган.

Худди шу куни яна бир фавқулодда ҳолат содир бўлган: 20 ёшли иштирокчи Реколетос проспектида юрак хуружини бошдан кечирган. Унинг ҳаёти воқеа жойида бўлган шифокор томошабин ва хавфсизлик хизмати ходимларининг тезкор ёрдами туфайли сақлаб қолинган. Йигит оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган.

Маълумот учун, Movistar Madrid Medio Maratón – Испаниянинг энг йирик ярим марафонларидан бири бўлиб, бу йилги мусобақада тахминан 27 минг киши қатнашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бразилиянинг Амазонас штатидаги ҳаваскор футбол жамоаси дарвозабони Эдсон Лопес Гама пенальти пайтида кўкрагига тўп урилиши оқибатида ҳалок бўлган эди. Марҳумнинг дафн маросимида унинг оиласи футболчи мухлислик қилган “Гремио” клубининг футболкаларини кийган.


Мақола муаллифи

Теглар

марафон Испания

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг