Бразилияда футболчи тўп зарби оқибатида вафот этди (видео)
Спорт
−
16 Январь
4212Бразилиянинг Амазонас штатидаги ҳаваскор футбол жамоаси дарвозабони Эдсон Лопес Гама пенальти пайтида кўкрагига тўп урилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ёш дарвозабон машғулот пайтида пенальти зарбаларини қайтаришга уринган. Бир зарбада тўп унинг кўкрак қафасига теккан ва у майдонга йиқилган.
Дарвозабон 10 соатдан ортиқ вақт давомида қишлоқ йўллари орқали Мауэс шаҳридаги шифохонага олиб борилган. Аммо у ерда дарвозабон ҳаётдан кўз юмган. Футболчида ҳеч қандай юрак ҳасталиклари бўлмаган.
Марҳумнинг дафн маросимида унинг оиласи футболчи мухлислик қилган “Гремио” клубининг футболкаларини кийган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Перу чемпионатидаги “Ювентуд Беллависта” ва “Фамилия Чокка” клублари ўртасидаги ўйин вақтида чақмоқ тўғридан тўғри майдонга урилиши оқибатида бир футболчи ҳалок бўлган, яна беш нафари жароҳат олган эди.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь