Испанияда бир марталик пластик идишлардан фойдаланиш тақиқланади

Олам 1749
image

2021 йилдан бошлаб Испанияда бир марта ишлатиладиган пластик идишлардан фойдаланиш тақиқланиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 2023 йилдан бошлаб унга қўшимча солиқ жорий этилади.

"2021 йилдан бошлаб бир марта ишлатиладиган пластмасса маҳсулотларига чекловлар жорий этилади. Пластик материалларни ишлаб чиқарувчилар чиқиндиларни бошқариш билан шуғулланади. Қонун лойиҳасида бир мартали ишлатиладиган пластик қадоқлаш учун солиқ назарда тутилган", деди Бош вазирнинг ўринбосари ва экологик ўтиш вазири Тереза Рибера.

Бундан ташқари, солиқ, биринчи навбатда, ишлаб чиқарувчилар, сотувчилар ва харидорларга жорий қилинади ва 2023 йилдан бошлаб чакана ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотларини пластик идишларда сотиб олган барча истеъмолчилар уни тўлашлари керак бўлади. Ҳукумат режаларига кўра, 2026 йилга келиб, пластмасса савдоси 2022 йилга нисбатан 50 фоизга, 2030 йилга келиб эса 70 фоизга тушиши кўзда тутилган.

Шунингдек, қонун лойиҳаси янада бардошли электрон маҳсулотлар, тўқимачилик маҳсулотлари, мебель, қадоқлаш, қурилиш материаллари ва бошқаларни ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Маълумотларга кўра, тегишли қонун йил охирида депутатлар конгрессига тақдим этилади ва келаси йил бошида қабул қилинади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3.3
Теглар
t
×