Испанияда диктаторнинг жасад қолдиқлари эксгумация қилинди

Олам 2108
image

Бугун,  24 октябрь куни Испанияда диктатор Франсиско Франконинг қолдиқлари эксгумация қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Франконинг жасади ортилган тобут Мадриддан бир неча ўн километр нарида жойлашган ёдгорлик мажмуасидан вертолёт ёрдамида Мингоррубио қабристонига етказилиши керак эди. Унинг хотини бу қабристонга дафн этилган.

Эксгумация матбуот вакилларисиз амалга оширилди. Маросимда фақат Франконинг қариндошлари, руҳоний, суд мутахассиси ва Испания Aдлия вазири Долорес Делгадо иштирок этди.

Диний маросимдан кейин қариндошлар тобутни олиб, уни вертолётга юкладилар. Шу билан бирга улар "Яшасин Испания!" дейишди. Диктаторни дафн этиш керак бўлган қабристонда унинг тарафдорлари йиғилиб, "Яшасин Франко!" "Ҳукумат судга берилсин, демократиянинг ғалабаси" деб бақирди. Диктатор тарафдорлари ўз навбатида, ҳокимиятни келгуси Парламент сайловлари муносабати билан сиёсий мақсадлардан фойдаланишга уринишда айблади. 

Франко дафн этилган водийда 1930-йиллардаги фуқаролар урушида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуаси қад кўтарган. Педро Санчес бошчилигидаги Испаниянинг ҳозирги чап Ҳукумати "диктаторни улуғлаш" номақбул деб таъкидлаб, унинг жасад қолдиқларини бу ердан кўчиришни қўллаб-қувватлади.

Бош вазир ўринбосари Кармен Калвога кўра, уни "бундай муносиб жойга" кўммаслик керак. Диктаторнинг авлодлари судда курашди. Улар, шунингдек, қўллаб-қувватлаш учун католик черковига мурожаат қилди. Франконингг қариндошлари жараённи тўхтатишга муваффақ бўлди, аммо охирида Олий суд қолдиқларни олишга рухсат берди.

Франциско Франко 1930-йилларда Испания фуқаролар урушига олиб келган ҳарбий тўнтариш ташкилотчиларидан бири эди. У ғалаба қозонгач, 1970 йилларнинг ўрталарига қадар давом этган диктаторлик режимига раҳбарлик қилди.

Унинг ҳукмронлиги, хусусан, чап ҳаракат вакилларига қарши қатағонлар билан бирга бўлган. Шу билан бирга, бир қанча қочоқ нацистлар мамлакатдан бошпана топдилар (илгари Франко Италиянинг фашистик Ҳукумати ва нацист Германияси билан алоқаларни ўрнатган, гарчи у Иккинчи Жаҳон уруши пайтида улар билан очиқ иттифоқ тузмаган бўлса ҳам).

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 3.0
t
×