Испания Евро-2024'нинг илк финалчисига айланди

Олам

image

Испания терма жамоаси 2024 йилги Европа чемпионатининг биринчи ярим финал учрашувида Франция терма жамоасини мағлуб этди.

Рақиблар Мюнхен Аренада тўқнаш келди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди, барча голлар биринчи бўлимда киритилди. Дастлаб французлар олдинга чиқиб олди, Рандал Коло Муани гол урди (9 дақиқа).

Кейин испанлар Европа чемпионатлари тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланган Ламин Ямалнинг (21) саъй-ҳаракатлари эвазига ҳисобни тенглаштирди. Дани Олмо эса (25) ғалаба тўпини киритди.

Испанлар 2012 йилдан бери илк бор Евро финалига чиқди. Улар ҳал қилувчи баҳсда Нидерландия ёки Англия билан ўйнайди.

Агар финалда ғалаба қозонса, Испания якка ўзи Европа чемпионатлари тарихидаги энг титулли жамоага айланади. Ҳозирча у худди Германия каби учта совринга эга.

Регламентда учинчи ўрин учун ўйин кўзда тутилмагани учун Франция терма жамоаси Евро-2024 бронза медали совриндорига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Испания Евро-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made