Испания Украинага 600 млн евролик қурол етказиб берди
Олам
−
21 Ноябрь
1905Испания ҳукумати Украинага қиймати қарийб 600 млн евро бўлган қуроллар юборди. Бу ҳақда бугун, 21 ноябрь куни мамлакат Мудофаа вазири Маргарита Роблес парламентнинг мудофаа бўйича комиссиясида қилган чиқишида сўз очди.
Роблесга кўра, Мадрид Украинага қуролларни босқичма-босқич етказиб бермоқда. Ҳозиргача Киевга 600 млн евро миқдорида қурол жўнатилган ва яна 300 млн евро миқдоридаги қуроллар етказиб берилиши зарур.
Маълумотларга кўра, яқин орада Испания Украинага тўққизта Leopard 2А4 танкидан иборат янги партияни юборади.
Маълумот учун, 2023 йил май ойида Испания Бош вазири Педро Санчес билан хавфсизликка оид битим имзолаган Украина Президенти Владимир Зеленский Мадридга ташриф буюрган эди. Ўшанда Бош вазир Санчес Испания Украинага 2024 йилда ҳарбий ёрдам сифатида 1 млрд евро ажратишини ваъда қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 275 миллион доллар (тахминан 260 миллион евро) миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини юбориши хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь